20окт
Хоразм вилоятида COVID-19га қарши аҳолини эмлаш юзасидан жамоатчилик мулоқот тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 19 октябр куни Урганч туманининг Мевазор маҳалласи ҳудудидиги 36-сон умумий ўрта-таълим мактабида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллалардаги фаол фуқаролар, педагоглар учун CОVID-19 га қарши аҳолини эмлаш юзасидан жамоатчилик мулоқот тадбири ўтказилди. Мулоқот давомида мутахассислар томонидан иштирокчиларга CОVID-19 га қарши вакциналар билан эмланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Мулоқот якунида иштирокчилар эмлаш юзасидан тайёрланган қисқа сўровномада ҳам иштирок этишди.