20окт

Вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармасида семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19 окятбр куни Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  хизмати Хоразм вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси У.Х. Мирзаев, Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази кичик илмий ходими А.П.Юсупов,  Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  Хоразм вилояти бошқарма бошлиғи М. Самандаров ҳамда Хоразм  вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи З.Мадримовлар томонидан ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни таъминлаш юзасидан ўқув амалий семинар ўтказилди. 
      Унда Хоразм вилоятидаги барча вилоят даволаш-профилактика муассасалари бош врач ўринбосарлари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари инфекционистлари ва бош ҳамширалар, КТМП, ОП ва ОШП мудирлари, шаҳар ва туманлар СЭО ва ЖСБ эпидемиология бўлими мудирлари ҳамда ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича масъул мутахассислар иштирок этди.
      Семинар давомида куйдирги, қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситма, бруцеллёз, вабо ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларнинг эпидемиологияси, эпизоотологияси, клиникаси, қиёсий ва лаборатория ташхисоти, даволаш усуллари ва касалликларни профилактикаси бўйича республика мутахассислари томонидан тайёрланган тақдимотлар асосида маърузалар қилинди.
      Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар. 
Семинарлар шаҳар ва туманларда давом этмоқда.