Жорий йилнинг 21 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа ва Қўшкўпир туманларида COVID-19га қарши аҳолини эмлаш юзасидан жамоатчилик мулоқот тадбирлари ўтказилди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа ва Қўшкўпир туманларида COVID-19га қарши аҳолини эмлаш юзасидан жамоатчилик мулоқот тадбирлари ўтказилди.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида белгиланган график асосида COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга жалб этиш юзасидан, Хонқа ва Қўшкўпир туманларида COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга жалб этиш бўйича педагоглар, имом-хатиблар, ёшлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида жамоатчилик мулоқот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда иштирокчиларга мутахассис ҳодимлар томонидан COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга жалб этиш, бу бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди ҳамда иштирокчилар COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлаш юзасидан тайёрланган қисқа сўровномада ҳам иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.