Ҳайвонларга меҳрли бўлайлик!
Жойларда ёшлар ва вояга етмаганларни ҳайвонларга нисбатан ижобий муносабатда бўлишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Ветеринария ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигидаги тегишли ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида бир қатор тадбирлар давом этмоқда. Тадбир доирасида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида “Хайвонлар бизнинг дўстимиз!” шиори остидаги комплекс тадбирлар режасига мувофиқ, вилоят миқёсида барча маҳаллалар ва таълим муассасаларида, аҳоли хонадонларида ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш ва уларга тўғри муносабатда бўлиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.Уларда юртимизда ҳайвонларга нисбатан бўлаётган шафқатсиз муносабатлар, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги аянчли ҳолатлар акс этган материаллар тўғрисида бевосита маълумот берилиб, келгусида бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик учун қилиниши лозим бўлган вазифалар тушунтирилмоқда.
Юқоридагилар билан бир қаторда ҳамкор ташкилот ва идоралар билан биргаликда вилоят миқёсида ҳайвонот олами билан боғлиқ турли танловлар, мусобақалар, аксиялар, давра суҳбатлари, тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.



