Вилоят бошқармада жорий йилнинг 23 ноябр куни Матбуот анжумани ўтказилди
✅ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамкорлигида "Ўта хафли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича вилоят миқёсида олиб борилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти юзасидан" матбуот анжумани ўтказилди.
✅ Матбуот анжуманида Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳамда туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари иштирок этди.
Анжуманда Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан ўтган 10 ой давомида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда, муҳим вазифалар юзасидан журналистларга атрофлича маълумот берилди.
Анжуман қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.