05дек

Лейшманиоз - хавфли касаллик, унга бепарво бўлмайлик!

Тупроққалъа тумани ахолиси ўртасида санитария эпидемиологик осойишталикни таъминлаш максадида ўта хавфли юкумли ва паразитар касалликларни олдини олишга каратилган профилактик тарғибот ишлари амалга оширилмокда. 
Жумладан туманда тери лейшманиоз касаллигини олдини олишга каратилган дезинсекция ва дератизация ишлари амалга оширилмокда.
Ушбу касалликни тарқалиши ва  олдини олиш мақсадида жорий йил давомида  дезинсекция  ишлари бўйича 315 500  гектар майдон режалаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтгача 238071 гектар майдон, дератизация  ишлари бўйича режа бўйича 323 гектар майдон режалаштирилган бўлиб амалда 307.8 гектар   искаптопарларни йўқотиш ва уларни чақишидан ҳимояланиш етакчи чора-тадбирлардан бири - дератизация ишлари олиб  борилди. 

 Ушбу касаллик олдини олиш борасида  барча шаҳар, туманлар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимлари ходимлари томонидан  кемирувчилар  уялари ва қум сичқонларига  қарши дератизация  ишлари, москитларни йўқ қилиш учун дезинсекция  ишлари  ўтказилди.

Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад, албатта, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.