07фев

Ҳамкорликдаги махсус тактик ўқув машғулот ўтказилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси  Хоразм  вилояти бошқармасининг Янгибозор туман бўлими, Фавқулодда вазиятлар, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, ободонлаштириш ва тиббиёт ходимлари иштирокида Қрим-Конго, ботулизм, овқатдан заҳарланиш, қутуриш ва куйдирги касалликларининг олдини олиш бўйича ўқув машғулотлар ўтказилди.
Машғулотни ўтказишдан асосий мақсад туман ҳудудларида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ҳамда одамлар ва ҳайвонлар ўртасида ўта хавфли юқумли қутуриш касаллигининг олдини олишга қаратилди. Бундан ташқари, касалликнинг хавф манбаи ва омилларини бартараф этиш ишларини самарадорлигини ошириш, махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ва тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари олиб борилди. 
     Ўқув машғулотида дунё миқёсидаги касаллик билан боғлиқ вазият, унинг мамлакатимизга кириб келишининг олдини олиш, ҳамкорликда амалга ошириладиган долзарб масалалар ҳақида ҳамда бу борада тарғибот ишларини янада кучайтириш борасида вазифалар белгиланди.