14апр

Urganch shahar SEO JSX bo'lim boshlig'i

 

 

                                                            I.УМУМИЙ КОИДАЛАР

 

  1. Хоразм вилоят  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Урганч шаҳар бўлими бўлим бошлиғи лавозимига тиббиёт олий ўқув юртини санитария- гигиена ихтисослиги бўйича тугатган, 10 йилдан ортик санитария-гигиена, эпидемиология масаласида, ташкилий ишларда тажрибага эга бўлган мутахассис тайинланади.
  2.    Хоразм вилоят  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Урганч шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига Соғлиқни сақлаш ўринбосари Ўзбекистон Республика Санитария эпидемиологик осайишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, шаҳар хокими билан келишилган холда Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан озод килинади.

     1.3 Хоразм вилоят  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Урганч шаҳар бўлими бошлиғи ўз иш фаолиятини қуйидаги хужжатларга асосан амалга оширади:

     1.3.1 Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси.

     1.3.2 Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик” тўгрисидаги кодекси.

     1.3.3 Ўзбекистон Республикасининг Мехнат Кодекси.

     1.3.4 Ўзбекистон Республикасининг "Ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли қонуни.

     1.3.5 Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29-августдаги“Фукаролар саломатлигини мухофаза килиш тўғрисида” конуни.

1.3.6 Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги “Озик-овкат махсулотларининг сифати ва хафсизлиги тўгрисида”қонуни.

      1.3.7 Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Қонун.

     1.3.8. Соғлиқни сақлаш ўринбосари Ўзбекистон Республика Санитария эпидемиологик осайишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи томонидан тасдиқланган Хоразм вилоят СЭО ва ЖСХБошқармаси низоми.

      1.3.9. Ўзбекистон Республикасининг бошка қонунлари, Президент фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари, Олий Мажлис хамда Вазирлар Махкамасининг қарорлари, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тамонидан тасдиқланган санитария қоида ва меъёрлари, буйруқлари, низом, йўриқномалар, Соғлиқни сақлаш ўринбосари Ўзбекистон Республика Санитария эпидемиологик осайишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Хоразм вилоят СЭО ва ЖСХБошқармаси буйруқ ва кўрсатмалари хамда мазкур йўриқнома.

 

II.ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Хоразм вилоят   Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Урганч шаҳар бўлими бўлим бошлиғи ўз мансаби доирасида қўл остидаги  бўлимлар ва мутахассислари орқали, тегишли  ташкилотлар  билан   хамкорликда  шаҳар санитария-гигиена  ва эпидемиологик  хотиржамлигини   таъминлашга қаратилган тадбирларни  бажарилиши,санитария–гигиена  талабларига   риоя қилиниши  устидан  санитария эпидемиологик баркарорликни таъминлашни ташкиллаштиради.

2.2. Хоразм вилоят   Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Урганч шаҳар бўлими  бўлимлари хамда лабораториялар ходимлари  олдига қўйилган вазифаларнинг    бажарилишида  жамоа ўртасида  рахбарлик –бошқарувчилик  тадбирларни   олиб боради.

 

III. МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.2. Хоразм вилоят   Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Урганч шаҳар бўлими фаолиятини   тасдиқланган  йиллик  режа асосида олиб боради.

3.3. Идоралар, кархоналар, ташкилотлар, бирлашмалар  қайси идорага   бўйсунишдан қатъий назар ва алохида   шахслар  томонидан  санитария   нормалари, қоидалари  ва гигиеник  меъёрларга  риоя этишлари   устидан  огохлантирувчи  ва санитария-гигиеник , профилактик ва эпидемияга  қарши, хамда  дезинфекция, дератизация ,дезинсекция чора-тадбирларини олиб боришини бошқаради.

3.4. Санитария бактериология, паразитология  тажриба   текширишларни  ўтказишни ташкиллаштиради.

3.5. Шаҳар эпидемияга қарши кураш фавкулодда  комиссиясига, шаҳар тиббий ва санитария-эпидемиология   кенгашларига  мухокама қилиш  учун   маълумотларни  тайёрлашда ва қабул  қилинган  қарорларни   бажарилиши устидан  назорат қилади.

3.6. Ахолини санитария –эпидемиология барқарорлигини  таъминлашда СЭО ва ЖСХБ  лабораторияларида  метрология ва стандартизация  талабларига   риоя қилиниши устидан   лабораторияларни  аттестация ва аккредитацияга  тайёргарликни  таъминлайди. 

3.7. Демографик, юқумли , паразитар ва касб касалликлари  кўрсатгичлари,овқатдан захарланиш  холатлари, шахарнинг  санитария-эпидемиологик  холати,хамда   радиация вазияти бўйича  мониторинг  ташкил этиб, вилоят СЭО ва ЖСХБни  ва шаҳар  хокимлигини   ахборот билан таъминлайди.

3.8. Халқ  хўжалиги объектларида ахоли саломатлигига  хавф  солувчи,ноқулай техноген  факторларнинг олдини олиш,бартараф этишга  қаратилган  санитария –профилактик ва эпидемияга қарши  тадбирларнинг   ўтказилишини  назорат этади.

3.9. Табиий офат ва авариялар  содир бўлганда  ишлаб чиқариш кархоналарида,халқ хўжалигининг бошқа   сохаларида  ахоли  саломатлигининг мухофазаси бўйича  профилактик   ва эпидемияга қарши   тадбирларни  ташкил этади ва ўтказилишида иштирок этади.

3.10. Шаҳар бўлимига зарур   бўлган жихозлар,лаборатория    аппаратлари, идишлари,асбоб-ускуналари,хамда  вакциналар,бактериологик  ва    вирусологик  препаратлар, диагностикумлар, озука мухитлари билан таъминлаб  туради.

3.11. Шаҳар бўйича санитария-гигиена ва бактериологик  препаратларга   бўлган  эхтиёжини ўрганади ва бюджет  хисобига  олиш учун бюртма  тузилишини таъминлайди.

3.12. Табиий офатлар,авариялар ва х.к. натижасида содир бўлиши мумкин бўлган   фавкулодда   эпидемиологик  холатларни  олдини олиш учун диагностикумлар ,вирусли ва бактериологик препаратлар, кимёвий реактивларнинг тегилмас захирасини бўлишини таьминлайди.

     3.13. Санитария-эпидемиология масалалари бўйича аҳолидан келаётган хат, шикоят ва аризаларни ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда кўриб чиқади, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганади ва бартараф этиш тадбирларини амалга оширади.

     3.14. Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш, атроф-муҳитни соғломлаштириш, аҳолини гигиеник савиясини ошириш, юқумли ва умумий касалликларни камайтиришда аторф-муҳит факторларини инсон саломатлигига таьмсирини ўрганиш, аҳоли орасида иммунопрофилактика ишларини олиб бориш ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш.

    3.15. Аҳоли орасида санитария-гигиена ва эпидемиология масалаларининг долзарб мавзулари юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали санитария тарғибот ишларини олиб боришни таьминлайди.

     3.16. Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилинишини назорат қилади.

     3.17. Касбий билим даражасини мунтазам равишда ошириб боради.

     3.18. Вилоят СЭО ва ЖСХБ бошлиғи, Рес СЭО ва ЖСХБ топшириқларини бажаради.

 

IV. ҲУҚУҚЛАРИ 

    4.1.Шаҳар бўлими бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

4.1. Қонун доирасида ва белгиланган смета асосида шартномалар тузади, шаҳар бўлими маблағини тақсимлаш ҳуқукига эга.

        4.2. Таркибий бўлимларнинг барча ходимларига ишни ташкил қилиш бўйича топшириқлар бериш.

    4.3. Шаҳар бўлими мутахассисларини Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 декабрь 276-сонли “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига асосан рағбатлантириш ва жазолаш бўйича қарор қабул қилади.

    4.4. Шаҳар миқёсида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, арбитраж, инстанциялар ва жамоатчилик ташкилотларида иш юритиш ҳуқуқига эга.

 

                                                     V. ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Шаҳар бўлими бошлиғи ўз лавозим мажбуриятларига мувофиқ таркибий бўлимларда ишни ташкил қилганлиги ва йўлга қўйганлиги, ҳамда маьмурий хўжалик, молиявий фаолият бўйича жавобгар.

 

VI.Ўзаро муносабатлар

 

       6.1. Шаҳар бўлими бошлиғи вазифалари юзасидан Хоразм вилоят СЭО ва ЖСХБ бошлиғига, ҳамда  шаҳар   Ҳокимига бўйсунади.

       6.2. Бўлим бошлиғи меҳнат таьтили, касаллик варақаси, сафарда бўлганда вазифасини санитария гигиена ёки эпидемиология бўлим мудири бажаради.

 

 

Бўлим бошлиғи:                                                           А.С.Исмаилов.