06апр

“Соғлом муҳит – соғлом жамоа” футбол челенжи натижалари

“Соғлом муҳит – соғлом жамоа” 

Бошқармамизда “Соғлом муҳит – соғлом жамоа” шиори остида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича челенж ўтказилди. 


Ушбу спорт мусобақаси ходимларимиз ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва соғлом ҳаёт тарзини кенг ёйишга хизмат қилди.

Челенж давомида барча жамоалар бир-бири билан рақобатлашиб, спортга бўлган муҳаббатини намоён этдилар. Спорт жараёнида кўрсатилган фаоллик ва эътибор бошқармамизда соғлом муҳит яратишга қандай таъсир этиши яна бир бор исботланди.


Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва келгусида ҳам шундай фаолиятларни мунтазам ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Чунки соғлом жамоа – барча учун муваффақият калити!