Жамоат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлиги – ҳамкорликдаги устувор вазифа
Жамоат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлиги – ҳамкорликдаги устувор вазифа
♻️ Бугун жамоат саломатлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги вазифалар ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Ана шундай долзарб масалалар юзасидан Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида "Юрт тинчлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлашда давлат ташкилотларининг роли ва масъулиятини оширишдаги устувор вазифалар" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши бўлими иштирок этиб, давлат ташкилотларининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги вазифалари, тинчлик ва барқарорликнинг жамоат саломатлигига таъсири, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашда идоралараро ҳамкорлик, бу борада учраётган камчиликлар ва уларнинг ечими, тарғибот ва профилактика ишларининг самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўз фаолиятларида юрт тинчлиги ва соғлом муҳитни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, юзага келаётган муаммолар ва уларнинг бартараф этиш бўйича таклифларини баён этдилар.

🔍 Қўшимча равишда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу каби мулоқот майдонлари турли ташкилотлар ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, профилактика ишларини янада самарали ташкил этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда муҳим омил ҳисобланади.
✅ Давра суҳбати якунида давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш орқали жамоат саломатлигини таъминлашда сезиларли ютуқларга эришиш мумкинлиги таъкидланди.
O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik


