Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги назорат қилинмоқда
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида Хоразм вилояти деҳқон бозорларида санитария, ветеринария қоидаларига амал қилмасдан озиқ-овкат савдоси билан шуғулланаётган фуқаро ҳамда тадбикорлар фаолияти юзасидан рейд тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида белгиланмаган жойларда, санитария-ветеринария қоидаларига риоя қилмасдан фаолият кўрсатаётган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатларига эга бўлмасдан сотувга қўйилган озиқ -овқат маҳсулотларининг сақлаш тартиби бузилганлиги, сотилаётган маҳсулотларлар ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқ эмаслиги ҳолатлари аниқланди.Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Бир сўз билан айтганда, бу каби тадбирларнинг олиб борилиши аҳоли саломатлигини асраш, турли хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга қаратилмоқда.
Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси матбуот хизмати