15май

Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Коррупция бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Яъни коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бир неча жиноятларни ўзида мужассамлаштирувчи иллатдир.
Жорий йилнинг 25 апрель куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва  жамоат саломатлиги қўмитаси  Хоразм  вилоят бошқармаси  ходимлари иштирокида  “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда бошқарма бошлиғи М.Самандаров семинар иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда бу борада жорий йилда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Хусусан, маърузачилар томонидан коррупцияга қарши курашиш нуфақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эканлигини балки бу борада барча давлат органлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлигига алоҳида урғу бериб ўтилди.