07июл

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ САНИТАРИЯ ЭПИДЕМИОЛОГИК-ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ БЎЛИМИ МУТАХАССИСЛАРИ “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТАРТИБИДА МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШМОҚДА


Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси   Янгиариқ тумани бўлими ходимлари томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизими  бўйича тумандаги мавжуд маҳаллаларда санитария-тарғибот ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.


Тумандаги "Каттабоғ" ва "Қармиш " маҳаллаларида ўтказилган бу каби тадбирларда аҳоли ўртасида юқумли ва юқумли бўлмаган, паразитар касалликларнинг олдини олиш юзасидан соҳа ходимлари иштирокида давра суҳбати  ташкил этилди. 
 Суҳбат давомида юқумли касалликлар жумладан гепатит А, В, C ва паразитар касалликлар, ит ва бошқа ҳайвонлардан жароҳатланганда нима қилиш, овқатдан заҳарланиш, шу жумладан ботулизм, бруцеллёз, сил каби касалликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, профилактикаси бўйича маълумотлар берилди.



Шунингдек, маҳаллада жойлашган хонадонларда дезинфекция ишлари ўтказилиб, ичимлик суви таъминоти, канализация тизими, уй ҳайвонлари сақланадиган жойларнинг ҳолати бўйича тавсиялар берилди.