21июл

Жойларда даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган санитария-эпидемиологик назорат тадбирлари олиб борилмоқда

Жойларда даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган санитария-эпидемиологик назорат тадбирлари олиб борилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда туман  бўлими масъул  ходимлари томонидан Хива тумани  ҳудудида жойлашган Хива "Мурувват" интернат уйида "Даволаш-профилактик муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация  қилиш  тўғрисида"ги (0020-22-СОН САНҚВАН) санитария қоида ва гигиена нормативлари ҳамда "Шифохона ички инфекцияларини  олдини олиш тўғрисида"ги  нормативлари,  қонуности ҳужжатларида белгиланган талабларнинг ижросини  бажарилиши юзасидан санитария-эпидемиологик назорат тадбирлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида мурувват уйидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг вирусли гепатининг "Б" ва  "С "  турларига текширилиши  амалга оширилмаган, ушбу муассаса ошхонасида озиқ-овқат  маҳсулотларини сақлаш,  тайёрлаш  тартиб ва меъёрларига ошхона ходимлари томонидан  амал қилиниши  назоратга олинмаганлиги, шунингдек, беморларга тайёрланган овқатлар тўйимлиги  лаборатория усулида текширилганида, белгиланган меъёрдан кам эканлиги  ва  сил касаллиги бор бўлган  ногиронлиги бўлган шахслар хамда беморлар ётоқхоналарида хоналар ҳавосини бактериялардан тозалаш учун стационар бактерицид  ултрабинафша ёритгичлари билан таъминланмагани аниқланди.


Аниқланган камчиликлар юзасидан муассаса раҳбарлари ва масъулларга нисбатан белгиланган тартибда санитария-гигиена ва эпидемия қарши кураш қоидалари бузилганлиги ҳақида баённомалар расмийлаштирилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва тавсиялар берилди, ижроси соҳа мутахассислари томонидан назоратига олинди.