24июл
ЎТА ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
ЎТА ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасида ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштиришга бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.
Унда вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш. Отажонов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, КТМП ҳамда оилавий поликлиникалар бош шифокорлари, юқумли касалликлар шифокорлари, ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича масъул эпидемиологлар иштирок этди. Тадбирда ўта хавфли юқумли касаллигининг келиб чиқиши, шунингдек ботулизм ва қутуриш касалликларининг олдини олиш ҳамда соҳага оид мавжуд муаммолар тўғрисида мутасаддиларнинг маърузалари тингланди.


Семинар якунида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси врач- эпидемиологи Х.Матяқубов сўзга чиқиб, аҳолига ўта хавфли куйдирги касаллигини келиб чиқиши, унинг олдини олиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.

Бундан ташқари, семинар якунида айтиб ўтилган хавфли ва юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган муҳим санитария-қоидалари ҳақида маълумот берувчи юздан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.