30сен

СОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

СОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ  
     
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббиёт муассасалари ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023” спорт мусобақалари вилоят босқичи ўтказилди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва омавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросига қаратилган. Соҳа ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил қилинган мусобақаларда иштирокчилар мини футбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича  ўзаро куч синашдилар.
Натижаларига кўра, мини футбол баҳсларида биринчи ўринни умумжамоа ҳисобида:
1-ўрин вилоят тез тиббий ёрдам маркази Хоразм филиали жамоасига,
2-ўрин вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  бошқармаси жамоасига ва
3-ўрин ТТА Урганч филиали жамоасига насиб этди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.