14окт

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тизимини йўлга қўйиш, ёш авлодни ёт иллатлардан асраш, маҳаллалардан тортиб, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини ошириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган.
Ёшлар ўртасида соф дўстлик ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан Ёшлар ишлар агентлиги Урганч шаҳар  бўлими билан ҳамкорликда спортнинг мини футбол, шашка, шахмат, енгил атлетика, юнон-рум кураши  тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.Мусобақа Урганч шаҳридаги “Олимпия” маҳалласида бўлиб ўтди.Мазкур спорт мусобақаларида жами 85 нафар ўқувчи- уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғи  томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.