05дек
Матбуот анжумани
Матбуот анжумани
Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида "Деҳқон бозорларининг санитария-техник ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар ва кўрилган чоралар мазмун-моҳияти юзасидан" матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари иштирок этдилар.



Анжуманда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболда бошқарма олдида турган муҳим вазифалар юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.Анжуман қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.


Тадбир давомида журналистлар ва блогерлар соҳага оид кўплаб саволларига жавоблар олдилар.