11май

“Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирда бошқарма бошлиғи  М.Самандаров сўзга чиқиб,  йиғилганларни байрам муносабати билан самимий  муборакбод этди.






Тадбир давомида давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилаётган эътибор ва тиббиёт соҳасини кенг ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигига алоҳида тўхталиб , масъулият ва шижоат билан бурчини сидқидилдан бажараётган улкан матонат эгалари бўлмиш оқ либос соҳибаларининг меҳнати эътироф этилди.
Тадбир якунида ишчи-ходимларга бошқарма бошлиғи  томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.