“Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги №595-сонли Қарори қабул қилинди.
Хабарингиз бор, “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги №595-сонли Қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарорнинг мазмун моҳиятини давлат
хизматчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи
М.Самандаров томонидан бошқарма
мажлислар залида,давлат
хизматчилари учун семинар ташкил этилди. Семинарда бошқарма ходимлари, иштирок этдилар.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи М.Самандаров жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва унинг аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва
коррупция ҳолатларини олдини олиш" тўғрисида маъруза қилди.Қолаверса, маърузачилар томонидан томонидан давлат
фуқаролик хизматида фаолият олиб борадиган давлат хизматчисининг одоб-аҳлоқ
меъёрлари мазкур қарор билан тартибга солинганлиги, қарорда давлат
хизматчиларининг нафақат хизматни ўташ вақтида, балки, хизматдан ташқари
вақтдаги одоб-ахлоқ қоидалари, раҳбар ходимларнинг мажбуриятлари ҳамда ушбу
қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар учун жавобгарлик ҳам белгилаб қўйилганлиги
тушунтирилди.