28июн
Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи М.Самандаров очиб берди.
Семинарда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси, масъул ходимлари Жиноят ишлар бўйича Хоразм вилоят судининг судяси А.С.Аминов иштирок этди.


Семинар давомида мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар тушунчалари ҳамда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувининг оқибатлари ва ушбу қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.