17июл

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом.


Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳар бир давлат хизматчисининг мажбуриятидир
 Бугун, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижроси юзасидан амалий семинар ташкил этилди.

Унда бошқарма бошлиғи М.Самандаров семинар иштирокчиларига мазкур қарор ва шу асосда ишлаб чиқилган давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқи намунавий қоидаларининг мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар берди.        

                                                                                                 
Семинарда масъул ходимлар томонидан  давлат фуқаролик хизматчисининг мажбуриятлари, шунингдек,  иш вақтида ҳамда хизматдан ташқари вақтларда ҳам одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш тўғрисида белгиланган қонун-қоидалар бўйича тушунчалар берилди.