23окт

Болалар саломатликига барчамиз масъулмиз!

Болалар саломатликига барчамиз  масъулмиз!

Хоразм  вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Боғот ва Тупроққалъа  тумани бўлими ходимлар томонидан умумтаълим мактабларда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена талабларига риоя қилиниши, болалар учун яратилган гигиеник шароитлар, синф хоналарининг иситиш тизимига уланганлиги, ёритилиш аҳволи, ичимлик суви билан таъминланганлиги, канализация тизимининг созлиги ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминланганлиги, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳамда тайёрлаш шароитларини ўрганиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан соҳа мутахассисларига таклиф ва кўрсатмалар берилди. 
                                                                                                                         
Бошқарма томонидан болаларни умумтаълим мактабларда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена талабларига риоя қилиниши борасида барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.