Санитария эпидемиология маркази биноси янги кўринишда
Санитария эпидемиология маркази биноси янги кўринишда
Ташаббусли бюджет жараёнларининг 2025 йил биринчи мавсумида энг юқори овоз тўплаб ғолиб бўлган “Шовот туманидаги Санитария эпидемиология маркази биносини реконструкция қилиш ва қоровулхонасини қайтадан қуриш” лойиҳаси доирасидаги ишлар муваффақиятли якунланди. Ушбу лойиҳа ҳудуддаги санитария-эпидемиология хизматларини янада такомиллаштириш, замонавий шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилди.Лойиҳа доирасида марказ биносининг эскирган ва техник жиҳатдан носоз қисми тўлиқ таъмирланди, ички ва ташқи кўриниши янгиланди. Бундан ташқари, қоровулхона биноси ҳам қайтадан қурилиб, хавфсизлик чораларини кучайтириш имконияти яратилди.
Реконструкция жараёнида замонавий технологиялар жорий этилиб, бино ичидаги коммунал тизимлар, электр таъминоти ва иситиш тизимлари янгиланди.
Пудратчи ташкилот томонидан барча ишлар белгилаб берилган муддатда ва сифатли бажарилиб, эндиликда марказ ходимлари ва ташриф буюрувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит таъминланган.
Ушбу янгиланган бинода санитария-эпидемиология хизматлари самарадорлиги ошиши кутилмоқда, бу эса аҳоли саломатлигини яхшилашга сезиларли ҳисса қўшади.