13фев

Маҳаллада давра суҳбати: “Атроф-муҳитни асраш – умумий бурчимиз”

Маҳаллада давра суҳбати: “Атроф-муҳитни асраш – умумий бурчимиз”

2025-йил — “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани муносабати билан, жойларда кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

 Шу мақсадда, жорий йилнинг 13- февраль куни Гурлан тумани “Нукус ” маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ва ёшлар иштирок этди. Давра суҳбатида 2025-йилга мўлжалланган Давлат дастурининг асосий мақсад ва вазифалари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда аҳолида экологик маданиятни юксалтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.


Шунингдек, иштирокчиларга “яшил” иқтисодиёт тушунчаси, унинг аҳамияти, иқтисодий ўсиш билан бирга экологик барқарорликни таъминлашдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди ҳамда ҳар бир фуқаро табиатни асрашда шахсан иштирок этиши кераклиги алоҳида таъкидланди.