06сен

9 апрель — Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан бошқармада “Биз ким, Мулки Турон!” шиори остида тадбир ўтказилди

9 апрель — Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан бошқармада “Биз ким, Мулки Турон!” шиори остида тадбир ўтказилди


9 апрель куни бошқармамизда буюк давлат арбоби ва муҳандиси Амир Темур таваллудининг ёдига бағишланган ҳамда “Биз ким, Мулки Турон!” шиори остида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.


Тадбир давомида ходимлар ўртасида турли хил танловлар ва интеллектуал ўйинлар бўлиб ўтди. Ўйинларда иштирок этган барча ходимлар Амир Темур ҳаёти, фаолияти ва унинг тарихи билан боғлиқ саволларга жавоб беришди, ўз билимларини намоён этдилар.

Интеллектуал ўйинлар қизғин кураш ва ҳордиқ чиқариш муҳитида кечди. Танловларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбир иштирокчилари ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ва миллий тарихимизга оид ҳис-туйғуларини кучайтириш имконига эга бўлдилар.

“Биз ким, Мулки Турон!” шиори остида ўтказилган ушбу тадбир халқимиз ва миллатимизнинг бой тарихи ҳамда буюк аждодларимизга бўлган ҳурматимизни яна бир карра яққоллаштирди.

Бошқарма раҳбарияти ва барча ходимлар ушбу маънавий-маърифий тадбирнинг ташкил этилгани учун миннатдорчилик билдирдилар ва келгусида ҳам шундай фойдали ва маънавий тадбирларни олиб боришга интилишларини билдирдилар.