Boshqarma boshlig`i
Samandarov Mirzohid Ravshanbekovich
|
|
|
|
|
|
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғининг
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тайинланадиган ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадиган Бошқарма бошлиғи (бир вақтда Хоразм вилояти Бош Давлат санитария врачи) раҳбарлик қилади.
1.2. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тиббиёт олий ўқув юртини санитария-гигиена иҳтисослиги бўйича тугатган, 10 йилдан ортиқ санитария-гигиена, эпидемиология масаласида, ташкилий ишларда тажрибага эга бўлган мутаҳассис тайинланади.
1.3. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ўз иш фаолиятини қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширади:
1.3.1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
1.3.2. Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси».
1.3.3. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси.
1.3.4. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуни.
1.3.5. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни.
1.3.6. Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат махсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида» қонуни.
1.3.7. Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўгрисида»ги Қонуни. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган.
1.3.8. Хоразм вилоятиСанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг низоми.
1.3.9. Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Президент фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари, Олий Мажлис ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария қоида ва меъёрлари, буйруқлари, низом, йўриқномалари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати буйруқлари ва кўрсатмалари.
II. ВАЗИФАЛАРИ
2.1. Қуйидагилар Бошқарма бошлиғининг вазифалари ҳисобланади:
- аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;
- юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши бўйича белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш ва санитария-эпидемиология соҳасида қонун бузилишлар бўйича белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш;
- озиқ-овқат хом ашъёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолиятида асосланган меъёр ва стандартлар талабларига риоя килиниши устидан тасдиқланган методологиялар асосида назорат олиб боришни ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
- хизматлар кўрсатиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш хавфсизлигига қўйиладиган соҳага оид мажбурий талаблар бўйича маҳсус экспертизалар ўтказишни таъминлаш;
- юқумли, паразитар, шунингдек юқумли бўлмаган касалликларнинг юзага келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши ва санитария-гигиеник тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
- лабораториялари фаолиятини йулга қуйиш;
- инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омиллар бўйича тизимли мониторингларни ташкил килиш, амалга ошириш, таҳлил қилиш ва тегишли ҳисоботлар юритилишини таъминлаш;
- юқумли ва паразитар касалликларнинг юзага келиши ва тарқалишини олдини олишга каратилган учоқли дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирлари ўтказилишини ташкил килиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
- санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлигини таъминлаш максадида хавф-хатарларни барвақт аниқлашни таъминлаш, бахолаш ва бартараф этиш учун келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар устидан миллий мониторинглар олиб борилишини ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
- ўта хавфли юқумли инфекциялар бўйича эпидемиологик назорат олиб бориш ҳамда профилактик ва эпидемияга қарши комплекс тадбирларини ўтказилишини таъминлаш;
- турли ижтимоий гуруҳларни қамраб олган холда, соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун санитария-гигиеник ўқитишни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ўтказилишини таъминлаш;
- сохага оид статистик маълумотларни юритиш, тўплаш, таҳлил қилиш, аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилувчи омилларни аниқлаш мақсадида зарур текширишлар ва сўровлар ўтказилишини таъминлаш;
- соҳанинг жорий ва келгусидаги эхтиёжларини хисобга олган холда, кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.
III. МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Санитария-эпидемиология хизматига юкланган вазифаларга мувофиқ Бошқарма бошлиғи қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингде бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этади;
- Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ва бўлим бошлиқларининг фаолият йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш бўйича ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
- ўз ваколатлари доирасида бошқарма ходимлари ва туман (шаҳар) бўлимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
- Белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва бошқарма ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ишларини амалга оширади, шунингдек, уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратади ва кадрлар захирасини шакллантиради;
- Бошқарма ходимларининг лавозим йриқномаларини ва бўлимларнинг низомини тасдиқлайди;
- “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди;
- Бошқарма “Махсус жамғармасини” ташкил этади ва унинг фаолияти учун жавоб беради;
- Бошқарма ва бўлимлар фаолиятини режелештиради, иш режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
- Қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
IV. ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Бошлиқ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида санитария-эпидемиология сохасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига санитария- эпидемиология соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар, уларга имкон берувчи омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
- санитария-эпидемиология соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
- юридик ва жисмоний шахсларга объектларда йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун (олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддат ичида) мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
- карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли асосли равишда карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш;
- юқумли ва паразитар касалликлар таркалишининг олдини олиш максадида, хужалик ва бошқа фаолиятларнинг алоҳида тартибини, ахоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар харакатланишининг чекланишини назарда тутадиган карантин чора-тадбирларини амалга ошириш;
- инсон хаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф тўғдирувчи юқумли касалликлар тарқалиши ёхуд техноген ёки табиий ҳусусиятга эга ҳолатлар содир бўлишининг реал хавфи вужудга келганда мулкчилик шаклидан қатъий назар объектларда мақсадли текширишлар ўтказиш;
- фавқулодда вазиятларда, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа хақиқий хавф юзага келганда, оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилганда (даволаш муассасаси хабари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва бошқа холларда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш;
- озиқ-овқат хом ашъёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти устидан инспекцион назорат ўтказиш;
- давлат органлари ва мансабдор шахслардан юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан статистик маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
- ўрнатилган тартибда тасдиқланган рўйхат ва тарифларга мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш;
- ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган шундай тадбирларда иштирок этиш;
- санитария-эпидемиология масалалари соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
- санитария-эпидемиология хизматига тааллуқли масалаларни кўриб чиқишда хайъат йиғилишларида иштирок этиш;
- бошқарма ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора- тадбирларни амалга ошириш,
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Бошлиқ қуйидагилар учун жавобгардир:
- Бошқарма низоми ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан ўзига юкланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, бошқарма ва бўлимлар ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши;
- амалга оширилаётган дастурлар, стратегиялар ва концепциялар бўйича кутилган натижаларга эришилиши;
- жамоа томонидан ижро интизомига тўлиқ риоя этилиши учун жавоб беради.
V. ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР
5.1. Бошқарма бошлиғи ўзига юкланган вазифа ва функцияларини бевосита худудий Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан хамкорликда амалга оширади;
5.2. Маъмурий худудда содир бўладиган турли эпидемик ва техноген ҳолатларда тегишли чора-тадбирларни амалга оширилишида маҳаллий давлат хокимияти органлари, бошқармалар, идоралар ва ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик қилади;
5.3. Бошлиқ меҳнат таътили, касаллик варақаси, сафарда бўлганда вазифасини унинг биринчи ўринбосари бажаради.
