07окт

Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 7 октябр   куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси  Хоразм вилояти бошқармасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олишга қаратилган  семинар ўтказилди. 
Ўтказилган семинарни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи М.Самандаров очиб берди. Семинарда коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, манфаатлар тўқнашуви хамда одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан маърузалар қилинди. 
Мазкур семинарда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  қўмитаси Хоразм вилояти  бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарни ўтказишдан мақсад - коррупцияни олдини олиш, ходимларни коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва коррупция ҳолатларига келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этишга қаратилган.