27окт
одоб-ахлоқ қоидалари олий фазилат мавзусида семинар ташкил этилди
Семинар Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари мазмун-моҳиятига бағишланди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасимажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижроси юзасидан амалий семинар ташкил этилди.
Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Отажонов семинар иштирокчиларига мазкур қарор ва шу асосда ишлаб чиқилган давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқи намунавий қоидаларининг мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар берди.

Семинарда масъул ходимлар томонидан давлат фуқаролик хизматчисининг мажбуриятлари, шунингдек, иш вақтида ҳамда хизматдан ташқари вақтларда ҳам одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш тўғрисида белгиланган қонун-қоидалар бўйича тушунчалар берилди.

