26янв
Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 12 январъ куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олишга қаратилган семинар ўтказилди.
Ушбу семинарни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи М.Самандаров очиб берди. Семинарда коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, манфаатлар тўқнашуви хамда одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан маърузалар қилинди.
Мазкур семинарда бошқарманинг масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарни ўтказишдан мақсад - коррупцияни олдини олиш, ходимларни коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва коррупция ҳолатларига келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этишга қаратилган.
