Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, манфаатлар тўқнашуви хамда одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан маърузалар қилинди.

Мазкур семинарни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи М.Самандаров очиб берди. Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарори қабул қилинганлиги ва мазкур Қарор билан барча давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланганлигини таъкидланди.
Семинарда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси, масъул ходимлари иштирок этди.

Семинарни ўтказишдан мақсад - коррупцияни олдини олиш, ходимларни коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва коррупция ҳолатларига келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этишга қаратилган.