Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида семинар ўтказилди
Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 12- октябр куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олишга қаратилган семинар ўтказилди. Ушбу ўтказилган семинарни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Отажонов очиб берди. Семинарда коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, манфаатлар тўқнашуви хамда одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан маърузалар қилинди.
Мазкур семинарда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси, бўлимлари масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарни ўтказишдан мақсад - коррупцияни олдини олиш, ходимларни коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва коррупция ҳолатларига келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этишга қаратилган.