02ноя

Вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармасида Матбуот анжумани ўтказилди

Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси,  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси  ҳамда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида "Хоразм вилоятида вирусли гепатитга қарши курашиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар" мавзусида анжумани  ўтказилди.
         Матбуот анжуманида  Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси  масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштирок этдилар.
         Анжуманда бошқарма томонидан ўтган 9 ой мобайнида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболда бошқарма олдида турган муҳим вазифалар юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди. 
Анжуман қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Тадбир иштирокчилари соҳага оид  кўплаб саволларига жавоблар олдилар.