21дек

Байрам олди савдо ярмаркалари.

Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларда бўлгани каби Хива шаҳрининг ҳам аҳоли гавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
       Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди.
Хоразм вилояти Хива  шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан савдо шахобчалари ва аҳоли гавжум жойларда Янги йил байрами муносабати билан сотилаётган маҳсулотларни сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат тадбирлар олиб борилмоқда. Ташкил этилган назорат тадбирларида шаҳар СЭО ва ЖС бўлими ходимлари жойлардаги тадбиркорлар ва аҳолига ҳар бир маҳсулотга эътиборли бўлиш кераклиги бўйича қўшимча тушунчалар  ва тавсиялар берилмоқда.