11апр

Расмий муносабат


Расмий муносабат:Ижтимоий тармоқларда Хонқа туман деҳқон бозори бўйича тарқалган материал юзасидан
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Хоразм вилояти бошқармасининг Хонқа туман бўлими ходимлари томонидан Хонқа дехқон бозорида доимий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хонқа дехқон бозори ҳудудида йўл қўйилаётган санитария оид камчиликлар юзасидан "Хонқа туман Дехқон бозори"  МЧЖ раисига санитария-гигена  қоидалари ва эпидимияга қарши  кураш тартибларини бузганлиги тўғрисида маъмурий баённома  расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судига ўтказилган.
Хонқа туман Санитария-эпидемиология бўлими бозор санитария ҳолатини яхшилаш, сотувчи ва харидорларга қулай шароитларни яратиш юзасидан "Хонқа туман Дехқон бозори"  МЧЖ  маъмуриятига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилиб, назорат ишлари давом қилмокда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳада  "Хонқа туман Дехқон бозори"  МЧЖ ҳудудидан ташқарида, автомобиль йўлида, белгиланмаган жойларда ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар акс эттирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 164-моддаси 5,6,7-бандларига асосан шаҳарларда маҳаллий хокимят томонидан белгиланмаган жойлар, яъни харидорларга қулай бўлган кўчалар, майдонлар, ер ости ўтиш жойлари, ҳовлилар ва ҳакозоларда тозалик ҳамда санитария тартибни таъминламасдан, савдо қилаётган фуқароларга нисбатан ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиб, қонуний чоралар кўриш ички ишлар (милиция) ҳодимлар ваколатига кириши белгилаб қўйилган.