04сен

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
🎥 Ижтимоий тармоқларда "Хива шаҳри Гулчаман кўчасида талабга жавоб бермайдиган ҳожатхона жойлашгани ва ҳудуднинг санитар ҳолатига таъсир кўрсатаётганидан шикоят қилинган"  материал юзасидан расмий муносабат.
 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Хоразм вилояти бошқармасининг Хива  шаҳар бўлими томонидан  ишчи гуруҳ шакллантирилиб, мурожаатда кўрсатилган ҳудудга чиқиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
♻️ Ушбу мурожаатда кўрсатилган  хожатхонани санитария ҳолати ўрганилганда, кўп йилдан буён фойдаланилмасдан турганлиги, хожатхона деворлари, шифти, эшик ва форточка(туйнук) ромлари  таъмирталаб ҳолатда  эканлиги маълум бўлди. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
“Ўзбекистон Республикаси санитар қоидалар, меъёрлар ва гигиеник нормативлари” тўғрисидаги ЎзР СанҚваМ № 0368-19 (Жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари) талабларига жавоб бермаганлиги аниқланди.
Ушбу  мурожаат  бўйича Хива шаҳар қадастр бўлимига  қонунийлигини аниқлаш мақсадида мурожаат юборилди.
 Ҳозирги  кунда ушбу ҳудуднинг санитария ҳолати  қониқарли даражага келтирилиб,  ҳудуд Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси  Хива шаҳар бўлими  ходимлари  томонидан назоратга олинган.