19янв

#МАТБУОТ_АНЖУМАНИ


Матбуот анжумани
Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси  ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида "Ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш  бўйича вилоят миқёсида олиб борилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти юзасидан" матбуот анжумани  ўтказилди.
Матбуот анжуманида  Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  бошқармаси  масъул ходимлари  ва  оммавий ахборот воситалари  вакиллари, блогерлар ҳамда туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари иштирок этдилар.



Анжуманда  вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  бошқармаси  томонидан ўтган давр мобайнида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболда бошқарма олдида турган муҳим вазифалар юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.Анжуман қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
 Тадбир якунида самарали ҳамкорликни йўлга қўйган журналист ҳамда блогерларга бошқарма томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.