Назорат тадбирлари ўтказилди
Ахоли ўртасида нитратдан заҳарланиш холатларини олдини олиш белгиланмаган жойларда, магистрал кўчаларда, қўёш нури остида, ветеринария-санитария талабларига риоя қилмасдан, белгиланган тартибда ветеринария экспертизасидан ўтказмасдан қовун тарвуз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилаётган фуқаролар бўйича ветеринария, ички ишлар бўлимлари ҳодимлари билан ҳамкорликда рейд табирлари ўтказилди.Рейд тадбирлари давомида шаҳар худуди, аҳоли гавжум объектлар, жумладан даволаш профилактика муасасалари олдиларида, автомобил йўллари бўйларида фуқаролар томонидан сотилаётган қовун тарвуз маҳсулотлари сифати ветеринария ҳодимлари томонидан умуман назоратга олинмаган.
Маҳсулотлар ветеринария экспертизасидан ўтказилиб тегишли тартибда хулосалар берилмаган. Рейд назоратлари давомида сотувчилар ўртасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Ветеринария экспертиза лабораторияси мутахасисслари томонидан полиз маҳсулотлари лаборатория таҳлилларидан ўтказилди. Ветеринария санитария қоидаларини қўпол равишда бўзаётган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.