18апр

Ҳар бир фуқаронинг фикри соҳа ходимлари эътиборида

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси   ходимлари томонидан шахар, туман ҳудудидаги маҳаллаларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, Шовот тумани "Бўстон"  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этишнинг маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги 16- сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, аҳолига коронавирус инфекцияси ва мавсумий касалликлар, ошқозон-ичак касалликлари ҳамда бошқа юқумли касалликлар профилактикаси бўйича санитария тарғибот ишлари олиб борилиб, керакли тавсиялар берилди. Шунингдек, коронавирус инфекциясига   қарши олиб борилаётган эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш орқали ўзи ва оила аъзоларининг саломатлигини муҳофаза қилиши тушунтириб ўтилмоқда.