НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ НАТИЖАСИДА ҚУЙИДАГИЛАР АНИҚЛАНДИ
Маълумки, эмлаш мутахассислар томонидан коронавирусга қарши курашнинг энг самарали усули сифатида эътироф этилмоқда.
Вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши комплекс профилактик тадбирлар ўз вақтида, мақсадли амалга ошириб келинмоқда.
Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси шахар, туман бўлими ходимлари томонидан,бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида 3741 та текширувлар ўтказилди. Текширувлар давомида қуйидагилар аниқланди:
Яъни 543 та хўжалик юритувчи субъектларда, 3198 та бюджет ташкилотларида текширишлар натижасида жами 1517 нафар вакцина олмаган шахслар аниқланди. Уларнинг 382 нафари тадбиркорлик субъектларида, 1135 нафари бюджет ташкилотларида фаолият кўрсатувчи ходимлардан ташкил этди.
Вакцина олмаган 1425 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилган,
309 та ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 2 та объектда фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
Албатта, бу каби олиб борилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад – аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, пандемияни енгишга қаратилган.