РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Урганч марказида шу иш бўлади деб ўйламаган фуқаролар хайрон қолишмоқда сарлавҳаси остида тарқалган материал юзасидан расмий муносабат.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Хоразм вилояти бошқармасининг Урганч шаҳар бўлими томонидан ишчи гурух шакиллантирилиб мурожаатда кўрсатилган ҳудудга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.
♻️ Ўрганиш давомида ушбу дўкон эгаларига тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилди. Тўпланиб қолган чиқиндилар Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда "Урганч Авто Эко Транс" МЧЖ ҳодимлари томонидан олиб кетилди.
Хозирги кунда ушбу худуднинг санитария холати қониқарли даражага келтирилиб, ҳудуд Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Хоразм вилояти бошқармаси Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан назоратга олинган.