Дезинфекция ишлари давом этмоқда
Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус хавфи ортда қолганидан далолат бермайди. Санитария-эпидемиологик қоидаларини унутмаслик ва уларга риоя қилиш зарур.Шу муносабат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар, туман бўлимлари ходимлари томонидан карантин қоидаларини тушунтириш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш ҳамда дезинфекциялаш ишлари ўтказилмоқда.Жумладан, озиқ-овқат деҳқон бозорлари кўп қаватли уйлар, бозор ва савдо комплексларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Ўта масъулиятли бугунги кунда ходимлар вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган ишларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.