22апр

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ЮНИСЕФ ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда  вилоятда семинар-тренинг ўтказилди. 

Семинар-тренингда "Вакциналашга урғу берган ҳолда, COVID-19 пандемияси масалаларини тўғри ёритиш учун журналистларнинг ва блогерларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш" мавзусидаги бу муҳим тадбирда ҳудудий журналист ва блогерлар ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилоят бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимлари ОАВлар ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими мутахассислари иштирок этди.   Тренинг давомида  хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда, ахборотнинг қай даражада муҳим аҳамият касб этиши, ижтимоий аҳамияти, ахборот хизматлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, уларнинг ОАВ ва жамоатчилик билан муносабатларида этика-эстетика қоидалари, шунингдек, ахборот хизмати ходимларининг видеокамера олдида ўзини тутиш кўникмалари ҳақида батафсил маълумот берилди.Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларига интервью бериш технологияси, ахборот оламида юз бераётган инқирозли вазиятларда ахборот хизматларининг роли ҳақида батафсил сўз юритилди. Бундан ташқари, турли инқирозли вазиятлардан чиқиш йўллари, ёлғон хабарлар (фейк-ньюс, факт-чек)га қарши курашишда соҳа ходимларининг вазифалари юзасидан баҳс-мунозара юритилди.Семинар давомида оммавий ахборот воситалари учун тайёрланадиган материлларни визуаллаштириш, уларни тайёрлашда қўшимча маълумотлардан фойдаланиш ва эфирга тақдим этиш юзасидан амалий машғулот ўтказилди.Баҳс-мунозараларга бой кечган тадбирда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.