27май

Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари қандай амалга оширилмоқда?

Жорий йилнинг 26 май куни  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари, Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказиш юзасидан матбуот анжумани  ўтказилди.
                                                                                                            Матбуот анжуманида эмлаш жараёнлари ҳақида кўргазмали тақдимот асосида батафсил маълумот берилди. Неча асрлардан буён самарали қўлланилиб келинишига қарамасдан, ҳалигача одамлар орасида вакциналарга  ишончсизлик билан қараш мавжудлиги, айрим фуқаролар бу борада асоссиз хабарлар тарқатаётгани ҳам айтилиб, ҳар қандай маълумотларни  ишончли манбалардан, соҳа мутахассисларидан олиш ва шу асосда тарқатиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.Хусусан, коронавирус пандемиясини бартараф қилишда вакцинациянинг аҳамияти катталигига урғуберилди.
                                                                                                                                           Коронавирус инфекциясига барҳам берилдими, касалликка қарши эмлаш натижасида пандемияни енгиш мумкинми каби саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Тадбирда қатнашган блогер ва журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди  ва анжуман иштирокчилари билан биргаликда “Ассалом, тонг” нафас машқлари ҳам бажарилди.