28май

Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармасида “Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ёнгинларни бартараф этишда муассаса Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг тегишли хизматлар ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи 3 босқичда ўтказилди:
Биринчи босқич:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси тузилмалари алоқа ва хабар бериш гуруҳининг фаолияти ва корхона ҳудудида содир бўлган ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда корхона Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва вилоят  ФВДT хизматларига тасдиқланган огоҳлантириш схемаси орқали хабар бериш бўйича ҳаракатлари амалда текширилди ва «Йиғин» хабари орқали барча шахсий таркиб ва талабаларнинг филиал ҳудудидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш тўғрисида топшириқлар берилди. Топшириқлар асосида барча шахсий таркиб ва талабаларнинг хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва «Йиғин» хабари бўйича фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва вилоят ФВДT хизматларини белгиланган муддатларда етиб келиши ва сафланиши назоратга олинди.
Иккинчи босқич:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳудудига берилган «Йиғин» хабари бўйича корхона Фуқаро муҳофазаси тузилмалари вилоят  ФВДT хизматларининг содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёргарлик ҳолати текширилди ва ҳар бир гуруҳ сардори ва вилоят ФВДT хизматлари бошлиқларининг ўқув машқига тайёргарлик юзасидан ахборотлари тингланди. Шу қаторда ўқув машқининг амалий босқичларини олиб борилиши бўйича филиал штаб бошлиғи томонидан ишлаб чиқилган харита ёрдамида йўналишлар берилди, шахсий таркибнинг ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари амалда текширилди ва тегишли кўсатмалар берилди.                                                                                                                                





Учинчи босқич:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳудудида содир бўлган ёнғин натижасида филиалнинг маъмурий биноси ва атрофидаги қўшимча бинолардан ишчи ходимлар ва фуқаролар, бундан ташқари моддий бойликларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш тадбирлари амалга оширилди. Эвакуация тадбирлари давомида корхона ичкарисидан жароҳатланганлар хавфсиз ҳудудларга олиб чиқилиб, уларга  вилоят санитария гуруҳи ва Урганч шаҳар ТТЁ хизмати ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари амалда бажарилди.

Шунингдек, ўтказилган тадбир давомида вилоят ФВДТ қутқарув отряди ва ёнғин хавсизлиги хизматининг махсус қидирув-қутқарув ва ёнғин ўчириш асбоб-анжомларининг кўргазмали намойиши ўтказилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Махсус-тактик ўқув машқи якунига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси  ходимлари юклатилган вазифаларни бажаришга тайёр  деб баҳоланди.

Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси  матбуот хизмати