Бугун Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлик хизмати бошқармасида “Безгак касаллигининг лаборатор ташхисоти мавзусида ” ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлик хизмати бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари клиник-диагностик лабораторияси врач-лаборантлари, масъул ходимлари иштирок этдилар. Семинарда тиббиёт ходимларига ушбу касалликлар, уларга қарши профилактик чора-тадбирлар ҳамда лаборатор текширув, даволаш учун керак бўладиган захира тўпламларини тайёрлаш бўйича барча керакли тавсиялар берилди.Семинарда тегишли масъулларнинг бу борадаги тушунтиришлари ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси матбуот хизмати