08июл

ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ МУНОСИБ НИШОНЛАШ ҲАМДА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА


ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ МУНОСИБ НИШОНЛАШ ҲАМДА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА
Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш ҳамда байрам кунлари мамлакат аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан:
📌Республиканинг барча худудларида Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларининг санитарик ҳолатини ҳамда карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш учун Санэпидхизматнинг малакали мутахассисилари бириктирилади.
📌Тадбирлар ўтказиладиган жойлар ён-атрофида ташкил этиладиган озиқ-овқат савдоси объэктларида ва савдо ярмаркаларида хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган ҳамда тез бузилувчан ва уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини олдини олиш қатъий назорат қилинади;
📌Савдо объектларида, ярмаркаларда савдо қилувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларни тиббий кўрикдан тўлиқ ўтганлиги ва махсус уст-бош билан таъминланганлигини;
📌тадбирлар ўтказиладиган объектларда, савдо ярмаркалари жойлашган ҳудудларда дезинфекция, дезинсекция, дератизация ишларининг ташкил этилади.
Санэпидхизмат
Матбуот хизмати