08июл

Бозорларда маҳсулотлар санитария талаблари асосида сақланиб, харидорларга сотилаяптими?

Бозорларда маҳсулотлар санитария талаблари асосида сақланиб, харидорларга сотилаяптими?
Бозор расталари, савдо пештахталарида маҳсулотларнинг сероблиги яхши албатта, бироқ сотилаётган, ташқи кўриниши бежирим, ўрами чиройли маҳсулотларнинг ҳаммасини ҳам сифатли деб бўлмайди.
 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда  Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида Ҳазорасп деҳқон бозорида  санитария, ветеринария қоидаларига амал қилмасдан  озиқ-овкат савдоси билан шуғулланаётган фуқаро ҳамда тадбикорлар фаолияти юзасидан рейд тадбирлар ўтказилди.
Тадбир давомида белгиланмаган жойларда, санитария-ветеринария қоидаларига риоя қилмасдан фаолият кўрсатаётган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатларига эга бўлмасдан  сотувга қўйилган гўшт ва парранда маҳсулотларининг сақлаш тартиби бузилганлиги, сотилаётган маҳсулотларлар ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқ эмаслиги ҳолатлари аниқланди.
 Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Аҳолининг овқатдан заҳарланишини олдини олиш – бу нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам асосий вазифаси эканлигини эсдан чиқармайлик!
Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси  матбуот хизмати
▶️http://www.xorazm-seojsx.uz
▶️ https://t.me/xorazmseojsx
Telegram (https://t.me/xorazmseojsx)