08июл
Маълумки, республикамизда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнлари олиб борилмоқда.
Зеро, коронавирус хавфи яна кучайган бир вақтда ўз саломатлигининг қадрига етадиган инсонлар унга қарши вакциналарни қабул қилишмоқда. Сўнги кунларда вилоятимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари яна ортмоқда. Бугунги кунга қадар вилоятимизда коронавирусга қарши режадаги эмланадиган аҳоли 1.172.924 доза, шу жумладан 146.510 доза AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 2.633.000 доза Пфайзер, 215.280 доза Moderna, 648 960 доза СИНОВАК, 87.000 доза ва 57.200 доза “СПУТНИК V” вакциналари олиб келинган.
2022йил 4 июль ҳолатига кўра, коронавирусга қарши эмланганлар сони 3592474 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 65 ёшдан катталар сони 181.628 нафар, тиббиёт ходимлари 74.827 нафар, мактаб ходимлари 128.792 нафар, МТМ ходимлари сони 47.401 нафар, сурункали касалликлари бор бўлган фуқаролар сони 224.261 нафар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари 20.222 нафар, 18 ёшдан катта бўлган фуқаролар 2.915.443 нафарни ташкил килмокда. Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, коронавирус касаллигини юқтириб олмаслик учун биринчи навбатда касалликга қарши эмланиш муҳим ҳисобланади.

Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси матбуот хизмати