22авг

#МАТБУОТ_АНЖУМАНИ


#МАТБУОТ_АНЖУМАНИ
Бугун, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда  Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида "Хоразм вилоятида иммунизация ва вакцинация жараёнлари, Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказиш" мавзусида матбуот анжумани  ўтказилди.
Тадбирда журналист ва блогерлар, туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари ҳамда бошқарманинг мутасадди бўлим ходимлари иштирок этишди.
Журналист ва блогерлар иштирок этган семинарда юртимизда юқумли касалликларга қарши эмлаш ишларининг самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама этилди.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари, блогерлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор таклифлар билдирилди.
Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси  матбуот хизмати
▶️http://www.xorazm-seojsx.uz
▶️ https://t.me/xorazmseoj